• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 20 июня 2017

Бекободга янги ҳокимлар тайинланди

Бекобод туманига ва Бекобод шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни UzNews муҳбирига Тошкент вилояти ҳокимиятида маълум қилишди.

3515
0
tashvil.uz

19 июнь куни халқ депутатлари Бекобод шаҳар ва туман кенгашида навбатдан ташқари сессия ўтказилди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилган. Зафар Жоруллаевич Файзуллаев Бекобод шаҳри ҳокими, Отабек Убайдуллаевич Исроилов эса Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Бекобод туманига аввал ҳокимлик қилган Туробжон Жўраев жорий йилнинг 13 июнь санасида Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланган эди.

3515
0