• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 августа 2017

Расман: Маккада ҳалок бўлган аёл ўзбекистонлик эмас

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ўзбекистонлик зиёратчи аёл Маккада ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабарни рад қилди.

2463
0
muslim.uz

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ал-Ҳарам масжидининг юқори қаватидан бир аёл пастга тушиб кетгани акс эттирилган видео кенг тарқалди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси берган хабарга кўра, жабрланган аёл Ўзбекистон фуқароси эмас. Давлатимиздан кетган зиёратчилар ҳозирда Маккада бўлиб, барчаси тирик ва соғ-саломат.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни номаълум аёл Ал-Ҳарам масжидининг юқори қаватидан тушиб кетган. Видео тасвирда Ал-Ҳарамнинг юқори қаватидан бир аёл пастга тушиб кетган ва унга биринчи ёрдам  кўрсатаётганлар орасида ўзбекистонлик зиёратчи ҳам кўринган. Шу сабабли йиқилган аёл ҳам ўзбекистонлик зиёратчилардан бири деган нотўғри маълумот тарқалган.

Масжид хавфсизлик хизмати йиқилган аёл эфиопиялик зиёратчилардан эканини хабар қилди.

2463
0