• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 сентября 2017

Намангандаги тўйларга кўпи билан 200 та одам келиши мумкин

Наманган вилояти ҳокимининг тўй-ҳашам ва бошқа тантаналар ўтказилишини ихчамлаштириш ҳақидаги лойиҳаси муҳокама учун тақдим қилинди.

3953
0

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Наманган вилояти ҳокимининг "Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини янада ихчамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги лойиҳаси эълон қилинди, деб хабар қилмоқда norma.uz.

Ҳужжатда келтирилган тавсияларга мувофиқ, куёв томондан совчиликка келинганда жинсидан қаътий назар 2 нафар ҳаётий тажрибага эга шахс келиши ва улар ҳар кунлик дастурхонда кутиб олиниши лозим.

Келин билан учрашувга чиққанда бериладиган совға нархи ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошмаслиги керак.

«Фотиҳа туйи» ва «унаштирув» маросимларида икки томондан бир-бирига юбориладиган тоғоралар сони ва маросимда иштирок этадиган меҳмонлар сони 2-4 тагача чеклансин. Тадбир доирасида томонлар тўйни соддалаштирилган тарзда ўтказишга келишиб олишлари лозим.

Куёв тарафдан келинникига масаллиқлар юборишда 1 та қўй, 1 қоп ун, 30 кг гуруч, 10 кг ўсимлик ёғи ва 2 қоп сабзавотлар билан чекланиш тавсия этилади ҳамда ушбу куни дастурхон ясатиш керак эмас.

Келин учун уй безатиш ўзаро келишилган ҳолда ортиқча чиқимларсиз қилиниши керак.

Никоҳни рўйҳатга олиш тантанасида келин тарафдан гувоҳ, куёв тарафдан гувоҳ ва 3-4 нафар дўст ва дугоналар иштирок этиши лозим. Никоҳ рўйҳатга олинганидан сўнг кафе ёки ресторанларга бориш тавсия этилмайди.

Наҳорги ош ва куёвнавкарларнинг келиши бир вақтда икки тарафдан 150-200 кишига мўлжалланган тарзда ўтказилиши ҳамда куёвнавкарларнинг сони 10 нафар вояга етган шахслардан ошмаслиги керак.

Шунингдек, никоҳ базми ва келин саломни ҳам бирлаштириш ва маросимларни 17:00 дан 21:00 гача 150-200 та меҳмон билан ўтказиш лозим.

Бундан ташқари, дастурхонга 2 тадан ортиқ таом тортилмаслиги керак. Санъаткорларга пул қистиришни тўхтатиш талаб этилади, уларнинг сони эса 2-3 тадан ошмаслиги керак. Миллий қўшиқларни ижро этиш тавсия қилинади.

Тўйдан сўнг куёвникида келиннинг икки нафар қариндоши қолиши мумкин.

Лойиҳа давлат тилида тайёрланган бўлиб, бошқа тавсияларни ҳам ўз ичига олади ва тўлдирилиши, ўзгартирилиши ёки рад қилиниши мумкин.

3953
0