"Яқин келажакда оилам, шахсий мақсад ва лойиҳалар, шунингдек, Ислом Каримов номидаги фонддаги ишларим, янги ижодий, маданий ва хайрия лойиҳалари сабабли ЮНЕСКОнинг вакили бўлишдан воз кечаман", – деди Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон маданий-илмий меросига бағишланган конференцияда, деб ёзмоқда Ўзбекистон24.
Эслатиб ўтамиз, биринчи Президентнинг қизи ушбу лавозимни 2008 йилнинг январь ойидан бери эгаллаб келмоқда.