• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 декабря 2017

Андижон ҳокими ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин

Андижон вилоят прокуратураси томонидан шаҳар ҳокими қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ҳақорат қилганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилмоқда.

3099
0
kun.uz

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ҳоким ҳаракатларида суд тартибида кўриб чиқилиши лозим бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд.

Андижон вилоят прокуратураси томонидан халқ депутатлари Кенгашига Д.Раҳматуллаевни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида тақдимнома киритилган.

Ҳозирги кунда мазкур тақдимнома Кенгаш томонидан кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган навбатдаги йиғилишда Андижон ҳокими Д.Раҳматуллаев қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган.

3099
0