Ушбу қарор бугун, 13 июнь куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши томонидан навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг аввалги раҳбари 12 июнь куни Ўзбекистон Президенти томонидан ўз вазифасидан озод этилган эди.
2017 йилнинг апрель ойидан буён Туробжон Жўраев Бекобод тумани ҳокими лавозимини эгаллаб келаётганди.
2011-2013 йилларда Туробжон Жўраев Қашқадарё вилояти ҳокими, 2008-2011 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.
2004-2008 йилларда Ўзбекистон Халқ таълими вазири лавозимида фаолият юритган.