Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент айлана халқа йўлида, “Мароқанд” тўйхонаси рўпарасида 14 январь куни тахминан соат 20:50да ЙТҲ содир бўлди.
Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 18 ёшли Азимов Сардор Тоҳир ўғли Спарк автомашинасида икки пиёдани уриб юборди.
Пиёдалар 52 ва 48 ёшли аёллар бўлиб, улар ЙТҲ натижасида олган жароҳатлари туфайли Тошкент тиббиёт академиясига олиб борилган вақтда вафот этганлар.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ терговчиси томонидан воқеани ўрганиш жараёнида пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчи Азимов Сардорнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, машинани бошқаришга доир қолган ҳужжатлари ҳамда автомашинанинг ҳужжатлари бўлмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, терговчи автомашинанинг том қисми, олди пешойнаси, капоти ва олди бамфери эзилганини ҳам маълум қилди.