• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 февраля 2018

Тошкент вилояти ИИБ терговчилари “махсус жиҳозлар” билан “қуролланишди”

Тошкент вилояти ИИБ нинг барча терговчилари ҳамда суриштирувчилари тергов учун зарур жиҳозларни ўзида жамлаган “махсус сумка”га эга бўлдилар.

2478
0
UzNews

“Бу каби махсус сумкаларнинг жорий этилиши, терговчи ва суриштирувчилар томонидан жиноятларни фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилишда уларга далилларни топиш, қайд этиш, олиш  ва тадқиқ қилиш жараёнида жуда ҳам катта амалий аҳамиятга эга”,-деди “UzNews.uz” мухбири билан суҳбатда, Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Олим Саидов.

Шунингдек, Олим Саидов “Мазкур махсус тергов сумкалари замонавий фото ва видео тасвирга оладиган аппаратуралар, турли изларни мустаҳкамлаш ва кўчириб олишда ишлатиладиган воситалар, ўлчов ва оптик(лупалар) асбоблар, ёзув-чизувар тайёрлаш ва уларни қайд этиш воситалари билан жиҳозланганини таъкидлади.

Бундан ташқари ушбу махсус сумкада далилларни қайд этиш учун баённома тузиш билан бир қаторда овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, қолиплар тайёрлаш, нусхалар олиш, режалар ва схемалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усулларини қўллашда ёрдам берадиган жиҳозлар мавжуд.

2478
0