• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 февраля 2018

Самарқанддаги боғчанинг ошпази нечта болага овқат қилишини билмайди

Мактабгача таълим вазирлиги ўзининг навбатдаги “рейд”ини Самарқандда давом эттирди. Аҳвол эса ачинарли!

4538
0
mdo.uz

 Аввал хабар қилганимиздек, Мактабгача таълим вазирлиги мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги МТМларида аҳвол қандайлигини ўрганмоқда.

Ўрганишларнинг навбатдагиси Самарқанд шаҳридаги №69 МТМ да бўлиб ўтди.

24 январь куни Мактабгача таълим вазири ўринбосари К.Арипов ҳамда Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси раҳбари эрталаб соат 8:05да муассасага боришди.

Афсуски бу вақтда ҳали тарбиячиларнинг кўпчилиги иш жойида эмаслиги, ҳали келмаганлиги аниқланган.

Муассасадаги текширув жараёни аввало ошохонадан бошланди. Бу ерда аҳвол жуда бетартиб эканлиги кузатилган.

“Текширув”чиларнинг кутилмаган ташрифидан довдираб қолган ошпаз ҳаттоки, Вазир ўринбосарининг неча кишига овқат қилаётгани борасидаги саволига жавоб бера олмай қолди.

Хўжалик мудири эса “чаққанлок” қилиб ишонч ва тезлик билан 297 нафар болаларга овқат қилинаётганини айтиб берди.

Шунингдек, Вазир ўринбосари сув ва гўшт солинган катта қозонга ҳамда тоғорачага солинган гўштга эътибор қаратди.

Агарда ҳар бир бола учун 100 граммдан гўшт ишлатилишини ҳисобга оладиган бўлсак, бугун бу ердаги боғчада тушлик учун 29,7 кг гўштдан фойдаланилиши керак бўлган.

Шу мақсадда К.Арипов катта қозондаги гўштни тарозида тортиб кўришга қарор қилади ва ва афсуски бу гўшт 3,7 кг.ни ташкил қилган.

Тоғорачада эса 7.7 кг гўшт борлиги аниқланган ва жами бўлиб гўшт 11,4 кг.ни ташкил қилган.

Оддий математик ҳисоб-китобларга қаралдиган бўлса, демак 17,6 кг гўшт кимнингдир “фойда”сига қолган.

Бу салбий ҳолат қандай юзага келганини албатта, изоҳлайдиган “мард” топилмагани аниқ ва яна шунингдек, ошпаз ҳамда хўжалик мудири музлатгичда 3-4 кг. Музлаган гўшт борлигини кўрсата олган, холос.

Бундан ташқари ошхона қаршисидаги маҳсулотларни сақлаш омборининг аҳволи ҳам “ўлда-жўлда” эканлиги қайд этилган ва бу ерда маҳсулотларни сақлаш қоидалари талабларига мутлоқо риоя қилинмаган.

Вазир ўринбосари тарбиячиларнинг ишга келганини кўриб, “текширув”ни гуруҳларда давом эттирди.

“Текширув” натижасида, гуруҳдаги ювиниш ва дам олиш хоналари санитария талабларига жавоб бермаслиги қайд этилган.

Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, бундан салбий ҳолатларнинг юзага келишида МТМ нинг раҳбарияти жавобгар ва айбдор эканлиги айтилган.

Дарҳақиқат буни олдини олиш учун боғча маъмуриятининг ўзи ҳаракат қилганда эди, “олам гулистон” бўларди.

Ўрганишлар натижасида болалар ҳаёти ва тарбиясида эътиборли бўлиши керак бўлган ишларда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун МТМнинг раҳбари Райҳон Неъматова, хўжалик мудири Аваз Ғаффоров ҳамда ошпаз Кибриё Ҳамдамова билан тузилган меҳнат шартномаси 24 январь кунининг ўзида бекор қилинган.

4538
0