• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 11 июля 2017

Таэквондочиларимиз Жанубий Кореяда 24 та медални қўлга киритишди

Жанубий Кореяда ўтказилган «Chuncheon Korea open – 2017» турнирида таэквондочиларимиз муваффақиятли иштирок этиб, 8 олтин, 5 кумуш ва 11 бронза медални қўлга киритди.

2628
0

Мамлакатимиз таэквондо (WTF) усталари 4-7 июль кунлари Жанубий Кореяда ўтказилган «Chuncheon Korea open – 2017» турнирида муваффақиятли иштирок этди.

Катталар ўртасидаги беллашувларда Диёр Собиров, Нигора Турсунқулова ва Умида Абдуллаева ўз вазн тоифасида тенгсиз, деб топилди. Никита Рафалович ва Темур Собиров учинчи ўринни эгаллади.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Бобурхон Каримов ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Интизор Абдулалимова кумуш, Мадинабону Маннопова, Жавоҳир Тошпўлатов ва Дониёр Йўлдошев бронза медаль билан тақдирланди.

Кадетлар ўртасидаги беллашувларда Амирбек Тўраев, Азизбек Раҳмонбердиев, Зафар Каримов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Севинч Мусирова иккинчи, Санжарбек Қобилжонов, Умида Ҳасанова, Мумтозбегим Халилова, Зарнигор Ҳусниддинова учинчи ўринни эгаллади.

Энг кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Абдумалик Абдумажидов ўз вазн тоифасида биринчи, Нурлан Бахажаев, Диёра Иномалиева, Камолбек Ғуломжонов иккинчи, Зафар Сатторов, Иззатбек Ғуломжонов учинчи бўлди.

Халқаро турнирда таэквондочиларимиз 8 олтин, 5 кумуш ва 11 бронза медални қўлга киритди.

2628
0