Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарори билан 2018 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан винонинг энг кам улгуржи-сотиш нархи бир литр учун 6500 сўмни (20,3 фоизга ўсган), энг кам чакана нархи эса 7800 сўмни ташкил қилади (+20,3 фоиз).
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи нархлари 16 000 сўм (+24 фоиз), чакана нархлари 19 200 сўмни (+24 фоиз) ташкил қилади.
Коньякнинг чакана нархи 28 фоизга ошиб, 26 400 сўм, улгуржи-сотиш нархи эса 22 000 сўмни (+28 фоиз) ташкил қилади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.