• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 февраля 2018

Ўқишга киритмоқчи бўлиб 8 минг доллар олган мураббийлар ушланди

Бухорода Жисмоний тарбия институтига ўқишга киритишга ваъда бериб, фирибгарлик йўли билан 4 минг АҚШ доллари олаётган спорт мураббийлари жиноят устида қўлга олинди

3493
0

Бухоро шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган Акбар Норқулов ҳамда Қоракўл туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Оғабек Чориев Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилишди.

Улар аризада Бухоро шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежининг  мураббийлари, “Собир” ҳамда “Ғолиб” исмли шахслар Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтига ўзларининг танишлари орқали ўқишга киритиб кўйишни ваъда бериб, уларнинг ҳар биридан 4000 АҚШ долларидан жами 8000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилганлигини, шу сабабли ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраганлар.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти  ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тадбирлар давомида, 1988 йилда Навоий вилояти Учқудуқ шаҳрида туғилган, Бухоро шаҳар, А.Жомий кўчаси 5-уй, 25-хонада яшовчи, Бухоро Олимпия захиралари коллежи мураббийси Ташев Сабир Сулейманович ҳамда 1977 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, Бухоро шаҳар Сабингарон қишлоғи, 1-уйда яшовчи,  Бухоро Олимпия захиралари коллежи мураббийси Казаков Ғолиб Ғафуровичлар Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтига ўқишга кириш истагида бўлган фуқаролар О.Чориев ва А.Норқуловларнинг ҳар биридан 4000 АҚШ долларидан жами 8000 АҚШ долларини олаётган вақтларида жиноят устида қўлга олиндилар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3493
0