• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 9 февраля 2018

Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига ташриф буюрди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда.

3616
0

Бугун, 9 февраль куни Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида бўлиб Тошкент метрополитени Юнусобод йўналиши қурилишининг иккинчи босқичи билан танишди.

Метронинг тоннели асосини яратиш мақсадида 305 метрда бетон ишлари бажарилган ва 330 та йиғма темир-бетон конструкциялари ўрнатилган. Қурилишга 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандис жалб этилган. Германия ва Хитойдан замонавий техника ва механизмлар келтирилган. Узунлиги 2,9 километрни ташкил этадиган ушбу йўналишни 2019 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларини кўздан кечирди.

“Барча саъй-ҳаракатлардан мақсад одамларга қулайлик яратиш”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Метрополитен ва автобуслар ҳамоҳанглигини таъминлаш, бекатларда йўловчилар тўпланишини ва ҳаракатини мониторинг қилиш, таҳлилллар асосида йўналишларни оптималлаштириш, бу бўйича ҳар куни иш олиб бориш зарур. Йўловчиларни кўпайтириш ҳисобидан йўл кирани арзонлаштириш чораларини кўриш керак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти хабарига кўра, шу ерда пойтахтимизда қурилаётган ер усти метроси бўйича ахборот берилди. Президентимиз ушбу метро қурилишини такомиллаштириш, илм асосида материаллар вазнини енгиллаштириш, метро йўли остидаги ҳудудни ободонлаштириш, қўшимча хизматларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.

3616
0