• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 января 2018

Тошкент вилоятида қидирувда бўлган навоийлик шахс қўлга олинди

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг “UzNews.uz”га хабар қилишича, Чирчиқ шаҳар ҳудудида “Қидирув” тадбири ўтказилган.

2454
0
UzNews.uz

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси, 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Навоий вилояти Хатирчи тумани ИИБ томонидан 2014 йилнинг 11 ноябрь кунидан буён қидирувда юрган фуқаро қўлга олинган.

1980 йилда туғилган Виктор Артём 2018 йил 23 январь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ ЖҚБ бошлиғи ўринбосари Ш. Султонов, ЖҚБ бўлинма бошлиғи М. Мирзакаримов ва ЖҚБ катта тезкор вакил У. Жалилов томонидан Чирчиқ шаҳрида аниқланиб, ушланган.

Қўлга олинган қидирувдаги шахс Чирчиқ шаҳар ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.

Тошкент вилояти ИИБ томонидан эса бу борада қидирув ташаббускори Навоий вилояти Хатирчи туман ИИБга хабар берилган.

Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири боис қидирувдаги шахснинг исм-шарифи ўзгартирилган.

2454
0