• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 5 декабря 2017

Афғонистон ва Ўзбекистон Президентларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтмоқда

Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан юртимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини кутиб олиш маросими бўлди.

2616
0
ЎзР Президенти матбуот хизмати

Музокаралар бошланишидан олдин икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Музокарада икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар, хусусан, терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашиш, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилади.

2616
0