• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 марта 2018

2018 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотини олганлар маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонга мувофиқ 28 нафар хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар.

5426
0
UzNews.uz

Шавкат Мирзиёевнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли Фармонларига асосан, бир қатор хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар.

Тақдирланганлар билан қўйида танишингиз мумкин:

Джуллибаева Шаҳодат Куралбай қизи - Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси,

Утемуратова Наргиза Алиевна - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус маданият ва санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси,

Ахмедова Дилрабо Обид қизи - Андижон давлат университетининг 1-босқич талабаси,

Обиджонова Эъзоза Акмалжон қизи - Андижон вилояти Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси,

Бахшиллоева Гулчирой Бахтиёр қизи - Бухоро санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси,

Бозорова Сафия Сафар қизи - Бухоро вилояти Жондор туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси,

Абдуллаева Висола Убайдулла қизи - Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси,

Шокирова Азиза Илҳом қизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи 2-босқич ўқувчиси,

Нейматова Юлдуз Қосим қизи - Қашқадарё вилояти Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси,

Чориева Малика Шухратовна - Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси,

Аъзамова Муниса Акрам қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти),

Маннонова Маҳлиё Ҳафиз қизи - Навоий вилояти Учқудуқ тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийи,

Ёқубжонова Шахноза Тўлқинжон қизи - Наманган санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси,

Сайфиддинова Муштарийбегим Фахриддин қизи - Наманган давлат университетининг 1-босқич талабаси,

Саматбоева Мафтуна Тулқинжон қизи - Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси,

Яхшилиқова Раъно Илҳомиддин қизи - Самарқанд вилояти Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси,

Исоқова Гулчирой Ўктам қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти),

Мамирова Мадинабону Эркин қизи - Сирдарё вилояти Гулистон санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси,

Саҳиева Матлуба Тошпулат қизи - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти Кенгаши қошидаги «Саломатлик ва экология» маркази раҳбари,

Шаймарданова Мухлиса Усмановна - Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси,

Каримова Мухтасар Дилшод-қизи - Тошкент вилояти Бекобод туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси,

Умирзакова Ирода Абдигапбар қизи - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси,

Джораева Севара Муратжановна - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 10-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти),

Эрматова Зулайхо Рустамжон-қизи - Фарғона политехника институтининг 2-босқич талабаси,

Абдикаримова Зухра Бахромовна - Урганч давлат университетининг 4-босқич талабаси,

Юсупова Шохида Умиджон қизи - Хоразм вилояти Янгибозор педагогика ва спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси,

Абдуллаева Иноятхон Бунёт қизи - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси,

Абдусатторова Бахора Фазлиддиновна - Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси.

5426
0