2017 йилнинг май ойи бошида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқотида Туркманистон Президенти Каспий соҳилидаги болалар соғломлаштириш марказлари ўзбекистонлик болаларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган эди.
Ушбу таклифга биноан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан 100 нафар бола “Даянч” болалар соғломлаштириш марказига юборилди.
Шавкат Мирзиёев болалар билан дам олиш таассуротлари, туркманистонлик тенгдошлари билан дўстлик муносабатлари ҳақида суҳбатлашди, соғломлаштириш марказида яратилган шароитлар билан танишди. Болаларга совғалар берди.
Давлатимиз раҳбарининг Туркманистонга амалий ташрифи давом этмоқда.