• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 15 марта 2018

ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ

“Ўзсаноатқурилишбанк” туризм хизматлари учун Туризм кредити беришни йўлга қўйди.

4257
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги  “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда мижозлар ва юртимиз аҳолисидан келиб тушган таклифлар, уларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, “Ўзсаноатқурилишбанк” туризм хизматлари учун

Туризм кредити беришни йўлга қўйди!

Туризм кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

- паспорт нусхаси;

- охирги 12 ой мобайнидаги даромад тўғрисида маълумотнома;

- туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга маҳаллий туроператор тақдим этган шартнома;

- кафил ҳужжатлари (паспорт нусхаси ва охирги 12 ой мобайнидаги даромад тўғрисида маълумотнома).

Туризм кредити бошланғич бадалсиз, 3 йил муддатга, энг кам иш ҳақининг

100 баробаригача (17 224 000 сўмгача) берилади. Кредит суммаси туроператор ҳисоб рақамига ўтказилади.

Туроператор томонидан тақдим этилган шартномада барча туристик хизматлар учун харажатлар (транспорт, меҳмонхона, дам олиш масканлари, гид, овқатланиш, тарихий обидалар, музей, театр, кўнгилочар ҳамда спорт масканларига ташриф ва бошқалар), шу жумладан, оила аъзолари харажатлари ҳам киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари туристик йўлланмаларни сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади. Бунда туристик йўлланма, авиа ва темир йўл чипталари, автотранспорт чипталари ва чеклари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Қўшимча маълумотларни Банкнинг исталган филиалиданвеб-сайтдан, шунингдек қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:

Веб-сайт: www.uzpsb.uz;

Telegram: t.me/UzSQB;

Facebook: facebook.com/uzpsb;

UZPSB Mobile: AndroidiOS

Реклама ҳуқуқи асосида

4257
0