Воқеа 2018 йил 28 январь куни соат тахминан 01.00 да Дилбар исмли аёлнинг уйида рўй берган.
Тошкент тумани Келес шаҳрида яшайдиган, оиласидан ажрашган 35 ёшли аёл Жабборова Дилбар Тоҳировна номаълум шахс томонидан пичоқлаб кетилган.
Ош пичоғида Дилбарга зарар етказган шахс қочиб кетишга улгурган бўлиб, лекин у 2-сонли Тошкент Тиббиёт Академиясининг клиник касалхонасига олиб бориб ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай 28 январь куни соат тахминан 04.00 га яқин у шифохонада вафот этгани айтилмоқда.
Олинган маълумотларга кўра, ушбу “қотиллик”ни Андижон вилоятидан бўлган фуқаро Дилшодбек Зоиров маст ҳолда содир қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Дилшодбек Зоиров қўлга олинган бўлиб, Туман прокуратураси томонидан бу ҳлат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодекс талаби ва тергов сири боис кўрсатилган исм-шарифлар ўзгартирилган.