Фирибгар “Авиасозлар” дехқон бозорида бўлиб, жабрланувчидан чет эл валютасида пул талаб қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачи жабрланувчидан навбатдаги 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини Яккасарой тумани ҳудудида олаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик, яъни ўзгадан мулкни беришни талаб қилиш, жабрланувчини ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шаротига солиб қўйиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.