• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 сентября 2017

ИИББ: биз қуролни бошқалар жабрланмасликлари учун ишлатдик

Тошкент шаҳар ИИББ Спарк русумли автомашинанинг олиб қочилишига ва пойтахт марказидаги отишмага боғлиқ ҳодисага изоҳ берди.

4344
0

Бугун, тахминан соат 17:30 да Мустақиллик шоҳ кўчаси ва Оққўрғон (Дарҳон) кўчаси кесишмасида олиб қочилган автомобиль сабабли отишма содир бўлди.

4 сентябрь куни Учтепа туманида Спарк русумли автомобиль олиб қочилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бугун Тошкент аҳолиси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қандай қилиб автомобиль олиб қочган шахсни ушлашга уринишганига гувоҳ бўлдилар.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари олиб қочилган автомобилга етиб олганларидан сўнг, уни қўршаб олишган. Автомашина ичида 4-5 нафар эркак бўлган. Автомобилни олиб қочган шахсдан ташқарига чиқиш сўралганида, у қочиб кетишга уринган ва шундан сўнг ходимлар автомашинага қарата ўқ отишган.

ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу чоралар пиёда, ҳайдовчи ва гувоҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Содир бўлган ЙТҲ натижасида ўғри қўлга олинган.

Ўғрилар хатти-ҳаракатлари сабабли бир қанча автомобиллар зарар кўрган.

4344
0