Валерий Тян Николаевич 2002 йилнинг 14 июнидан буён миллий авиакомпания раҳбари сифатида фаолият юритган.
Янги бош директор этиб чоршанба куни Бош вазир ўринбосари ва "Ўзавтосаноат" компанияси раҳбари лавозимидан озод этилган Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич тайинланган. Ушбу маълумотни UzNews.uz муҳбирига авиакомпаниядаги тегишли манбаалар хабар қилишди.
Қайд қилиб ўтамиз, Валерий Николаевич "Меҳнат Шуҳрати", "Дўстлик" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган. 2010 ва 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига тайинланган.