Насриддин Муҳаммадиев Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданият маркази раҳбари лавозимида 2005 йилдан бери фаолият юритиб келаётган эди.
Қайд қилиб ўтамиз, Насриддин Муҳаммадиев таржимон, журналист, жамоат арбоби, ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими ҳисобланади.
1994-1996 йилларда у ташқи ишлар Вазирлигида, 1996-1999 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида Матбуот котиби, 1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг етакчи консултанти бўлиб ишлаган. 2005 йилда Республика Байналмилал маданият маркази раҳбари лавозимига тайинланган эди.