• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 октября 2017

Ўзбекистон болалар боғчаларида электрон навбат пайдо бўлади

Президент болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон дастурни жорий этишга кўрсатма берди.

3679
0

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда мактабгача таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари махсус сиртқи бўлимларининг “Мактабгача таълим” йўналиши бўйича 2018-2023 йиллар учун квоталар ажратиш масаласига эътибор қаратилди.

"Бир сўз билан айтганда, биз мактабгача таълим соҳасида ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратишимиз керак, - деди давлатимиз раҳбари. - Келгуси 3-4 йилда 5-6 ёшдаги барча болаларни мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олишга эришмоғимиз шарт. Бу эртанги кунимизни ҳал қиладиган масала ва биз буни албатта амалга оширамиз".

3679
0