Бугун, 7 апрель куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Мамай Аксий тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган маҳаллий аҳоли вакили 1984 йилда туғилган Ф.Мга ўзбекистонлик чегарачилар томонидан қуролли ҳаракат бўлгани айтилмоқда.
Хабарга кўра, фуқаро Қирғизистон ҳудудида бўлган ҳамда олган тан жароҳати сабабли Кербен шаҳридаги шифохоналардан бирида вафот этган.
Бу ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган бўлиб, воқеа жойи Жалолобод вилояти чегара хизмати терговчилари ҳамда ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари етиб боришган.
Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати хабарига кўра, айни пайтда Қирғизистон ва Ўзбекистон томони вакиллари учрашиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритиб олиш ҳаракатларини бошлаб юборишди.