“Ёшлар” телеканали журналисти Оққўрғон туманидаги “Оққўрғон қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи”га бориб, ўқувчиларнинг ҳаёти, дарс жараёни ва давомат масалаларини ўрганиш учун борди.
Журналист дарс жадвалига қараб, 2-босқич ўқувчиларининг 4-дарс соати пайтида, вазиятни ўрганди.
Афсуски, бу коллежда ҳам аҳвол “оғирроқ” эди. Сабаби, Информатика фанидан сабоқ бераётган ўқитувчи 8 нафар ўқувчилар дарсга келмаганини тан олди.
Энг ёмон томони эса Информатика фанида ўқувчилар коллежга келганларида буён бирор марта компьютердан фойдаланмаганликларини кўриш мумкин.
Техника ривожланган бир даврда коллежда компьютерларнинг йўқлигини ҳеч нарса билан изоҳлаб бўлмайди, ахир.
Дарҳақиқат, Информатика фани ўқитувчиси ҳам, ушбу дарсда қатнашаётган ўқувчилар ҳам бу ҳолатни тан олишган.