• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 июня 2017

Аёлига ОИВ инфециясини юқтирган эркак унинг қотилига ҳам айланди

Чирчиқда истиқомат қилувчи фуқаро аёлини ўлдириб, ўз жонига қасд қилишга уринди.

4420
0

Тергов давомида аниқланишича, ҳодиса 25 июнь куни соат эрталабки 6 да содир бўлган. Иккаласининг ўртасида қаттиқ жанжал бўлганлиги сабабли эри аёлини бир неча маротаба пичоқ билан урган. Аёлининг ўлганини тушинган эркак ўз жонига қасд қилишга қарор қилган. Эркак оғир аҳволда шаҳар касалхонасининг реанимация бўлимига олиб келинган.

UzNews.uz муҳбирига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ишончли манбаалар берган хабарга кўра, вақтинча ишсиз бўлган 1974 йилда туғилган фуқаро чет элга ишлаш учун кетган, қайтганида эса ўз аёлига ОИВ инфекциясини юқтирган. Шунинг натижасида бир неча маротаба оилавий жанжаллар бўлган ва оқибатда эр ўз аёлини ўлдирган.

Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишларини прокуратура олиб бормоқда.

4420
0