Вазир Элчини мамлакатимизда дипломатик миссиясини бошлагани билан табриклади ҳамда юқори ва масъулиятли лавозимда омад тилади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Нидерландия алоқаларини янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар чоғида сиёсий соҳада ҳамкорликни чуқурлаштириш, икки давлат ишбилармон доиралари, туризм бизнеси, илм-фан, таълим, маданият ва санъат вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри ва ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Учрашувда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.