• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 января 2018

Ўқувчи коллеждан қочиб кетиб, ўғирлик қилди

Коллеж ўқувчисининг жиноятга қўл уришига “сабабчи” бўлган махсус коллеж раҳбарияти ва масъул шахсларига нисбатан чора кўрилади. 

2736
0
UzNews.uz

Бугунги кунда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик кундан кунга кўпайиб бораётганлиги, айниқса, жиноятларнинг ўғирлик ва тан жароҳати етказиш каби турлари кўп учраётганлиги, бунинг салбий оқибатлари, бу борада ота-она, таълим муассасаси ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ўзларига жиноятларни олдини олиш борасида юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаётганлигидан далолат бермоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани судининг 20.04.2017 йилдаги ажримига асосан махсус коллежга жойлаштирилган ўқувчи Ш.Ортиқов коллеждан 2017 йил 21 декабрь куни қочиб кетиб, 2018 йилнинг 06 январь куни Янгийўл шаҳрида Ласетти русумли автомашина салонидан баҳоси 3.000.000 сўмлик “Iphone 6” русумли уяли телефон аппарати ҳамда 5.000.000 сўм миқдордаги пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганини ҳам мисол қилиб келтириш мумкин.

Янгийўл шаҳрида жойлашган “Янгийўл озиқ-овқат касб ҳунар коллежи”да ўтказилган тадбир айнан шу мавзуга бағишланди.

Кун тартибидаги асосий масала Сирдарё вилояти, Бахт шаҳрида жойлашган “Ўғил болалар махсус коллежи”нинг 8-синф ўқувчиси, 2002 йилда туғилган вояга етмаган Ортиқов Шаҳзодбек Маҳмуджон ўғли(исм-шарифлари ўзгартирилган) томонидан Янгийўл шаҳрида содир этилган ўғирлик ҳолати юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан содир этилган жиноятнинг сабаблари, уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан киритилган тақдимнома муҳокамасига қаратилди.

Тақдимнома муҳокамасида Бахт шаҳридаги “Ўғил болалар махсус коллежи” раҳбарияти, Янгийўл шаҳар ИИБ, прокуратура, солиқ инспекциясидан масъул ходимлар иштирок этишди.

Муҳокама жараёнида таълим муассаларининг вояга етмаган ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги иштироки билан боғлиқ қоидалар “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқубузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунида мустаҳкамланганлиги, Қонунинг 13-моддасида таълимни бошқариш органлари ва таълим муассалари зиммасига вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш билан боғлиқ муҳим вазифалар юкланган бўлсада, махсус коллеж раҳбарияти ва масъул шахсларнинг ўз вазифаларига сидқидилдан ёндошмасдан, коллеж талабаси Ш.Ортиқов коллеждан қочиб кетган бўлсада, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар бериб, у томонидан ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилишини олдини олиш чораларини кўрмаганлиги оқибатида вояга етмаган Ш.Ортиқов томонидан жиноят содир этилишига сабабчи бўлганликлари таъкидлаб ўтилиб, дастлабки тергов жараёнида буйруқ ва қонун талабларини бузган мансабдор шахсларнинг ҳатти-харакатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъкидлаб ўтилди.

2736
0