Япония Бош вазири Синдзо Абэ фаолиятида иккинчи бор соғлиғидаги муаммолар сабаб истеъфога чиқди.
65 ёшли Абэ ҳукуматни 2012 йилдан бери бошқариб келаётган эди.
Абэ 2006-2007 йилларда ҳам партиясининг ғалабаси туфайли ҳукумат раҳбари сифатида ишлаган. Ўша вақтда 52 ёшли Абэ мамлакат тарихидаги энг ёш Бош вазирга айланганди. Бироқ 2007 йилда унинг ҳукумати машҳурлиги пасайиб кетиши ортидан ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлганди. У соғлиғи туфайли истеъфо берганини айтганди.
Ҳозир ҳам Абэ истеъфосини соғлиғидаги муаммолар туфайли изоҳлаганига қарамай, 23 август куни ўтказилган сўровномада унинг ҳукуматига бўлган ишонч 36 фоизгача тушиб кетган. 58,4% респондент унинг пандемия давридаги ҳаракатидан норози бўлган.