Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХ ходимлари ҳушёрлигини текшириш учун, машғулот вақтида Бухоро шаҳар марказида шартли бўлган шубҳали шахслар ҳаракатланиб келаётган автомашина пайдо бўлиши уйиштирилди.
Ушбу тадбир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш, ва маҳаллий аҳоли ўртасида ҳушёрликни кучайтириш мақсадида ўтказилди.
Қайд этиб ўтамиз, машғулот давомида айрим кишилар томонидан видеолавҳалар олиниб, шу вақтнинг ўзидаёқ видеолавҳалар турлича фикр-мулоҳазалар билан ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетди.
Бухоро вилояти ИИБнинг таъкидлашича, ушбу гап-сўзлар асоссиз ҳисобланиб, бундай ўқув-тактик машғулотлари вилоятнинг барча ҳудудларида мунтазам равишда ўтказиб турилади.