• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 марта 2018

Тошкент аэропорти ҳудудини “киракаш”лардан тозалаш бошланди

Ноқонуний такси ҳайдовчилари биринчи маротаба расмий огоҳлантирилиши айтилаётган бўлса-да, кейинги сафар нафақат жарима тўлашади, балки ОАВларда ҳам уларнинг номи эълон қилинади.

3314
0
soliq.uz

Сир эмаски, шу вақтгача Тошкентга келган меҳмонларни аэропорт ташқарисида кутиб турувчи хусусий таксичилар мижозларни меъёрдагидан бир неча баробар юқори нархларда манзилга элтишга одатланган, баъзида иш фирибгарлик даражасигача етиб борган.

Бундай ҳолатни кўрсатувчи видеолавҳа яқинда интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган эди.

Бундан ташқари, ноқонуний киракашлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларнинг ўзини тутиши, кийими, муомаласи, маданияти, унинг бошқарувида бўлган автоуловнинг техник ва гигиеник ҳолатини ҳам талаб даражасида деб бўлмайди.

Бундай нохуш ҳолатларга барҳам бериш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қатор тадбирлар амалга ошириладиган бўлди.

Жумладан, аэропорт биносига автомашиналари белгиланган талаблар асосида жиҳозланган, ҳайдовчилари хушмуомала, тоза ва озода кийимда бўлган такси хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик суьеъктлари учун махсус жойлар ажратилди. Такси корхонаси номи, хизматлар нархи ҳақидаги ўзбек, рус, инглиз тиллардаги маълумотлар жойлаштирилади.

Аэропорт ҳудудига кириш назорат пунктига, ҳудудга кириб-чиқаётган автомобилларнинг давлат рақамлари ҳамда автоулов ҳайдовчисининг юзини қайд этувчи, йўловчиларни кутиш ва кузатиш жойларига ноқонуний йўловчи ташиш хизматларини таклиф шахсларнинг хатти-ҳаракатиларини ёзиб олишга мўлжалланган видеокамералар ўрнатилди.

Мазкур видеокамералар ёрдамида олинган тасвирлар асосида ҳуқуқбузарларнинг автоуловлари давлат рақамлари рўйхати шакллантирилади ҳамда Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базаси ёрдамида ҳуқуқбузарларнинг шахси ва яшаш манзили аниқланади.

Давлат Солиқ органлари томонидан ҳуқуқбузарлар билан профилактик тадбирлар ўтказилиб, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилиши батафсил тушунтирилиб, расмий огоҳлантириш хати берилади.

Агар шундан кейин ҳам ҳуқубузарлик ҳолатлари қайд этилса, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 176-3-моддаси асосан, энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 100 бараваригача жарима солинади.

Мамлакатимизда бугунги кундаги энг кам ойлик иш ҳақи 172 240 сўм эканлигини ҳисобга олсак, жарима миқдори 3 444 800 сўмдан 17 224 000 сўмни ташкил этиши маълум бўлади.

Шунингдек, мониторинг натижаларига кўра, аниқланган ҳуқуқбузарлар ҳақидаги маълумотлар матбуот нашрларида эълон қилиб борилади.

Албатта бундай чоралар кўрилиши, кимнидир жазолаш учун қилинаётгани йўқ. Кўзланган асосий мақсад, келаётган хорижий меҳмонлар ва сайёҳлар, қолаверса мамлакатимиз аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш, уларга замон талабларига мос, сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш орқали юртимиз обрўсини янада кўтариш ҳисобланади.

3314
0