• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 июня 2017

Фирибгарлар алдов йўли билан 100 млн сўмни қўлга киритишди

Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Тошкентда истиқомат қилувчи фуқаролар ишончига кириб, алдов йўли билан 100 млн сўмни қўлга киритишди.

2766
0

Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлимининг хабар қилишича, 1956 йилда туғилган фуқаро 2016 йил апрель ойи охирларида жабрланувчининг ишончига кириб, унга Учтепа туманидан нархи 17 000 АҚШ доллари бўлган уйни сотиб олишда ёрдам беришини айтган. Ундан кейин фирибгар алдов йўли билан жабрланувчидан қиймати 10 млн сўм бўлган пул маблағларини аввалдан тўлов сифатида олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бунга ўхшаш ҳолат 2016 йилнинг 11 сентябрь санасида ҳам содир бўлган. Аввал судланган Наманганлик фуқаро 1981 йилда туғилган хусусий компания раҳбари ишончига кириб, Нурафшон кўчасидан нархи 90 млн сўм бўлган уйни сотиб олишга ёрдам беришни ваъда қилган. Фирибгар уй учун булгиланган тўлиқ қийматни олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ушбу иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

2766
0