Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида Вазирлик ташаббуси билан “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас”, “Мардлик бурч ва садоқат” каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбир ўтказди.
Тадбирга Ички ишлар органлари фахрийлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари таклиф этилди.
Ички ишлар органларидаги ёш ходимлар, “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси қошидаги мактаб-интернат тингловчилари ва Вазирликнинг 1-сонли Академик лицейи ўқувчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган фахрийларга эҳтиром кўрсатиб, байрам тилакларини билдирдилар.