Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ, Қўмитада Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармаси, Божхона текширувлари ва суриштирувлари бошқармаси ва Ҳуқуқий бошқармалар фаолиятини назорат қиладиган Раиснинг биринчи ўринбосари Арипов Жасур Алимович Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жасур Арипов илгари Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.