• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 мая 2018

Нидерландиядан Тошкентга гиёҳвандлик моддаси юборилганлиги аниқланди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан “жўнатма”да декларацияланмаган тўқ сариқ рангли таблеткалар аниқланди. 

3235
0
bojxona.uz

Нидерландия давлатидан пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаро М.Б. номига юборилган почта жўнатмаси божхоначилар томонидан назоратдан ўтказилганда почта жўнатмаси ичида тўқ сариқ рангли таблеткалар борлиги аниқланди.

Ушбу таблеткалар тегишли тартибда экспертизадан ўтказилганда, улар соф оғирлиги 140,63 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3235
0