13 июль куни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган 2-уйда одамларнинг оғир газдан заҳарланиши ҳолати кузатилган.
Ушбу хонадонда яшовчи фуқаро Г.Мусабоева “Samsung Galaxy J7” уяли телефонини ўзининг эхтиётсизлиги оқибатида хонадонидаги хожатхонага тушириб юборган.
Г.Мусабоева томонидан ёлланган ишчилар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиевлар телефон воситасини олиб чиқиш учун бирин-кетин хожатхона тубига тушишган ва оғир газдан заҳарланишган.
Воқеадан сўнг Г.Мусабоева ёлланма ишчиларни қутқариш учун Янгиқўрғон туманидаги Қизилқиёқ ҚВПдан шифокор Қ.Ирисбоевни чақиртирган. Шифокор Қ.Ирисбоев ёлланма ишчиларни қутқариб олиш учун хожатхона тубига тушаётиб заҳарланиб, ҳушидан кетган.
Ушбу ҳодиса сабабли фуқаролар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиевлар воқеа жойида, фуқаро Қ.Ирисбоев эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда ҳалок бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.