Бу ҳақда Олий Мажлиснинг 2017 йил 27 майда ўтказилган ўнинчи ялпи мажлисида маълум бўлди.
Алишер Курманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.
Аввалроқ Алишер Қурманов Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида фаолият юритган.
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари этиб Ботир Асадов сайланди.
Б. Асадов илгари Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.