• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 ноября 2017

4 нафар ниқоб кийган номаълум шахслар Вестминcтер университети талабаси уйини тўнаб кетишди

14 ноябрь куни тахминан соат 23:55 да, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида тўрт нафар номаълум шахс Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабаси уйига кириб, 25 минг АҚШ доллари ва бошқа қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишди.

5367
0
UzNews.uz

UzNews.uz мухбирига Шайхонтоҳур тумани ИИБда берилган хабарга кўра, 4 нафар номаълум шахслар жабрланувчилар уйига кириб, пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда, оила аъзолари оёқ-қўлларини боғлаб, юз қисмларига жароҳат етказиб, Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабасининг тадбиркор отасига тегишли 25 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетишган. Шунингдек, талабанинг онасига тегишли бўлган баҳоси 4 млн. сўмлик уяли алоқа воситасини ҳамда паспортини ҳам ўғирлашган. Жиноятчилар беркинишнинг уддасидан чиқишган.

Маълумотларга кўра, воқеа жойида кузатув камералари бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 164-модда 4-қисм "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5367
0