• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 24 марта 2018

42 ёшли Оксана Чусовитина Доҳада олтин медални қўлга киритди

7 маротаба Олипиада ўйинларида иштирок эта олган ўзбекистонлик спортчи барчани ҳайратлантиришда давом этмоқда. Бу сафар у Доҳада чемпион бўлди.

3683
0
fb.com/dohagym

Ҳамюртимиз Оксана Чусовитина бу сафар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон кубоги баҳсларида иштирок этмоқда.

Тажрибали спортчимиз бугун бўлиб ўтган баҳсларда ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлай олди ва олтин медаль соҳибига айланди. У ўзининг севимли йўналиши - таяниб сакраш баҳсларида 14,433 балл жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Кумуш медаль КХДР вакили Пьён Рё Йонгга насиб қилган бўлса, бронза медалига франциялик Колин Девилард эга чиқди.

Маълумот учун, Дохадаги жаҳон кубогида 39 мамлакатдан 160 нафар спортчи иштирок этмоқда. Уларнинг 101 нафари эркаклар ўртасидаги баҳсларда қатнашаётган бўлса, 59 нафари аёллар ўртасидаги мусобақада ўз омадини синаб кўрмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси хабарига кўра, Чусовитина ўтган ҳафтада Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган жаҳон кубоги баҳсларида олтин ва бронза медаллари соҳибига айланганди.

3683
0