• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 апреля 2018

Тез тиббий ёрдам бўлими санитари айби билан 14 ёшли бола вафот этди

Туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими санитари қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

4021
0
UzNews.uz

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 14 апрель куни соат тахминан 20.00 да, “Дам” қишлоғида яшовчи, Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими санитари, 1994 й.т. Ж.Қўлдошев шу қишлоқ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи, ўрта мактаб ўқувчиси 2004 й.т. Қ.Валиевни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Олган тан жароҳатлари натижасида Қ.Валиев воқеа жойининг ўзида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ж.Қўлдошев қўлга олинган.

4021
0