Ушбу маълумотни UzNews муҳбирига Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказида тасдиқлашди.
Марказда айни вақтда ўқув муассасасини ёпиш учун расмий ҳужжатлар тайёрланаётгани қайд қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 3 май куни Боровский номидаги коллеж ўқувчиси бўлган Жасурбек Ибрагимовга оғир тан жароҳатлари етказилган ва бунинг натижасида у 1 июнь куни оламдан ўтди.
Ушбу воқеа жамоатчилик орасида кучли норозиликлар келтириб чиқарди: петиция ўтказилди, коллеж раҳбарияти ишдан олинди ва бош гумондор Исломбек Тўлаганов қамоққа олинди. Айни вақтда Ўзбекистон Бош прокурори назорати остида тергов ишлари давом этмоқда.