Тўқнашувдан кейин “Нексия” ёниб кетган.
Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлик бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Пўлатовнинг “UzNews.uz” муҳбирига берган хабарига кўра, ёнғин ҳақидаги қўнғироқ навбатчи қисмга соат 09:19 ларда келиб тушган. Ходимлар воқеа жойига соат 09:22 да етиб келишган ва соат 09:26 да ёнғин бартараф қилинган.
Ҳодиса сабабли “Нексия” русумидаги автомашина ҳайдовчиси енгил тан жароҳатлари олган.
(Расмлар ва видео Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента" гуруҳидан олинди)