Бу лавозимда у 2006 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган Алишер Шайҳовнинг ўрнини эгаллади.
Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Адҳам Икромов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори сифатида фаолият юритиб келаётганди.
2012 йилдан бери Адҳам Икромов Ўзбекистон Бош вазирининг соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний маданият ва спорт ишлари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.
2016 йилнинг декабрь ойидан 2017 йилнинг февраль ойига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Савдо-саноат палатасининг янги раҳбари бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган йиғилиши доирасида танланди.
Бундан ташқари, бугунги йиғилишда яна бир қанча масалалар ҳам кўриб чиқилмоқда.