Абдуғани Абдуллаев Ўзбекистон миллий ҳунармандчилик санъатини ривожлантиришга ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшган.
У Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий, Бухоро вилоятидаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбаралари ёдгорликларини қайта тиклашда, Тошкент шаҳридаги Хотира хиёбони мажмуаси, Қатағон қурбонлари музейи, Фарғона вилоятидаги Бурҳониддин Марғиноний мажмуасини бунёд этишда иштирок этган.