• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 сентября 2017

Ўзбекистонликларни ёмғир, кучли шамол ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутмоқда

Ҳафтанинг иккинчи ярмида бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир, кучли шамол ва ҳаво ҳароратининг 15 даражагача пасайиши кутилмоқда.

3262
0
Maine Surfer

Ўзгидромет хабарига кўра, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 27-30 сентябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди, 28-29 сентябрда эса баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб,  ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 27-29 сентябрь кунлари баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин.  Ҳаво ҳарорати 27 сентябрь куни кечаси +10…+15 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади. 28-29 сентябрь кунлари кечаси +8…+13 даража, кундузи +15…+20 даража, 30 сентябрь куни кечаси +6…+11 даража, кундузи +18…+23 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб,  ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 27-29 сентябрда баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-28 сентябрь кунлари кечаси +10…+15 даража бўлиб, 29-30 сентябрь кунлари кечаси +6…+11 даражагача пасаяди. 27-28 сентябрда +23…+28 даража, 29-30 сентябрда эса +20…+25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. 28 сентябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб,  ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 27-29 сентябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-28 сентябрь кунлари кечаси +10…+15 даража бўлиб, 29-30 сентябрь кунлари кечаси +6…+11 даражагача пасаяди. 27 сентябрь куни кундузи +20…+25 даража, 29-30 сентябрь кунлари +15…+20 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. Фақатгина Қашқадарё вилоятининг 28-29 сентябрь кунлари баъзи жойларида ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб,  ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 27-29 сентябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-28 сентябрь кунлари кечаси +10…+15 даража бўлиб, 29-30 сентябрь кунлари кечаси +6…+11 даражагача пасаяди. 27-28 сентябрь кунлари кундузи +23…+28 даража, 29-30 сентябрда эса +20…+25 даража бўлади. Қашқадарё вилоятида +18…+23 даражагача бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 27-28 сентябрда ёғингарчилик кузатилмайди. 29-30 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб,  ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 28-29 сентябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-29 сентябрь кунлари кечаси +10…+15 даража, 30 сентябрда +7…+11 даража бўлади. 27-28 сентябрь кунлари кундузи +20…+25 даража, 29-30 сентябрда эса +10…+15 даражагача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 27 сентябрда  ёғингарчилик кузатилмайди. 28-29 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб,  ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 27-29 сентябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-28 сентябрь кунлари кечаси +7…+12 даража, 29-30 сентябрда +2…+7 даража илиқ бўлади. 27 сентябрь куни кундузи +13…+18 даража, 28-30 сентябрда эса +10…+15 даража бўлади.

3262
0