• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 30 августа 2017

Мирзиёев 6 сентябрь куни Қирғизистонга ташриф буюради

Қирғизистон ва Ўзбекистон Бош вазирларининг телефондаги суҳбати давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи муҳокама қилинди.

3463
0
Қирғизистон Президенти матбуот хизмати.

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков бугун, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан телефон суҳбати давомида долзарб масалалар бўйича икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди. Телефон суҳбати Ўзбекистон ташаббуси билан амалга оширилди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Сапар Исаковни Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади ва унга ишларида муваффақиятлар тилади.

Ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилдилар. Томонлар шунингдек, барча долзарб масалалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бундан ташқари суҳбат давомида Сапар Исаков ва Абдулла Арипов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига ташрифини муҳокама қилдилар. Президент ташрифи 2017 йилнинг 6 сентябрь санасига режалаштирилган.

3463
0