• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 мая 2017

Муборак Рамазон ойи 27 майдан бошланади

19 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Муқаддас Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда чоп этилган.

3763
0

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маълумотига кўра, бу йилги Рамазон ойининг бошланиши 27 майга тўғри келади, дейилади ҳужжатда.

Давлат раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотларига Муборак Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга мос ва уйғун тарзда ўтказиш тўғрисида кўрсатма берди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Рамазон ойи 6 июндан бошланган эди.

3763
0