• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 февраля 2018

Ҳарбий хизматга тўланадиган пул бадали миқдори деярли 30 фоизга камаяди

Жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб сафарбарлик чақируви резерви хизматига қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали миқдори ЭКОИҲнинг 7,5 баробарига камаяди.

3778
0
ЎзР Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида хабар қилинганидек, сафарбарлик чақируви резерви хизматига қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари, яъни 3 444 800 сўм этиб белгиланди. Унга қадар мазкур миқдор ЭКОИҲнинг 27,5 баробари, яъни 4 736 600 сўмни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.

3778
0