Тиқилинч Кичик ҳалқа йўлининг вақтинчалик ёпилганлиги билан боғлиқ.
Тиқилинч юзага келишига шунингдек, автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгартириш киритилгани сабаб бўлди. Масалан, 62 ва 70-сонли автобуслар эндиликда А.Темур, С.Азимов, Махтумқули, Мирзо-Улуғбек ва Паркент кўчалари орқали ва 14-сонли автобус Махтумқули, С.Азимов, А.Темур ва КҲАЙ кўчалари орқали икки томонлама ҳаракатланмоқда.
Шунингдек, 12, 26, 37, 68, 81, 93 ва 127 сонли автобуслар вақтинчалик Сарикўл, Меҳржон ва Қўшкўприк кўчалари орқали икки томонлама ҳаракатланмоқда.